1

Сергели тумани икки кун давомида ичимлик сувидан узилади

ЖАМИЯТ 09.08.2022, 12:48
Сергели тумани икки кун давомида ичимлик сувидан узилади

Сергели тумани Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб ТХАЙ дан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ер усти метроси қурилиш жараёнида Д-1000мм тармоқларни кўчириш учун 2022 йил 10 август соат 10:00 дан 2022 йил 11 август соат 22:00 гача сувни ўчириш жараёнида ичимлик суви вақтинчалик тўхтатиладиган ва сув босими пасаядиган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар сув таъминоти"Ахборот хизмати хабар берди.

Тумандаги қуйидаги маҳаллаларда ичимлик суви тўлиқ тўхтатилади:

“Зиёкор”, “Номданак”, “Қорасув”, “Тараққиёт”, “Хонобод”, “Қушбеги", "Хонободтепа”, “Қурувчилар”, “Дарё бўйи”, “Файзли”, “Жалоир” ва “Қипчоқ” маҳаллаларида ичимлик суви тўхтатилади.

Қуйидаги маҳаллаларда ичимлик сув босими пасаяди:

“Суғдиёна”, “Софдил” маҳаллалари.

Янгиҳаёт туманидаги қуйидаги жойларда ичимлик суви босими пасаяди:

“Қипчоқ”, “Йўлдош”, “Ал-Фарғоний”, “Виқор”, “Олчазор”, “Дўстлик”, “Чортоқ”, “Чарағон” маҳаллалари ва тумандаги Туғруқхона, Поликлиника №37, КВД, Ўликхона, Янгиҳаёт туман ҳокимияти, Дока хлеб, "Тошкент" маҳалласи, Метал завод, 12-автопарк, КНС, “Греен парк” ва хусусий боғча “Эврика” ҳудудида ичимлик суви босими пасаяди.

Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникада ичимлик суви етказиб берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1