АсосийJamiyat

ФВВ Тошкентдаги даҳшатли ёнғин содир бўлган жой номини маълум қилди

'ФВВ Тошкентдаги даҳшатли ёнғин содир бўлган жой номини маълум қилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, бугун 9 август куни соат 12:24 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Муқимий кўчасида катта  ёнғин юз берди. 

ФВВнинг маълум қилишича, ёнғин шу кўчада жойлашган  янги қурилаётган 4 қаватли бинода содир бўлган. 

4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат  12:43 да қуршаб олинган ва соат 12:50 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг томи ички қоплапмасига синтепон билан ишлов берилган қисмининг тахминан 900 кв.м. майдони ёниб зарарланган.  

 Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ.

 Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар