АсосийJamiyat

Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпионига айланди

'Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпионига айланди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Нидерландия жамоаси устидан ғалаба қозониб (2,5:1,5), чемпионликни қўлга киритди.

Чемпионлар:

Нодирбек Абдусатторов,

Нодирбек Якуббоев,

Жавоҳир Синдаров,

Жаҳонгир Ваҳидов,

Шамсиддин Воҳидов.

 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса сўнгги турда Коста-Рика терма жамоасини мағлуб этди (2,5:1,5).

Ўзбекистон шарафини Умида Омонова (2006 йил), Афруза Ҳамдамова (2009 йил), Мафтуна Бобомуродова (2006 йил), Маржона Маликова (2002 йил) ва Нилуфар Якуббоева (2000 йил) ҳимоя қилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар