1

46-шахмат Олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади

ЖАМИЯТ 09.08.2022, 15:26
46-шахмат Олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Халқаро шахмат федерациясининг Конгресси ташкил этилди. Унда бир қатор масалалар сингари 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг мезбони масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Эътиборлиси, конгресс давомида Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўйича тақдимот ўтказди.

Конгрессда сўзга чиққан бир қатор мамлакат делегатлари ўз вақтида Ўзбекистонда бўлганликлари, мамлакатимизнинг табиати, таомлари ва бир қатор ҳусусиятлари ҳақида илиқ фикрлар билдири ва Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлашларини таъкидлашди.

Овоз бериш жараёнида иштирок этган делегатлар бир овоздан ушбу нуфузли мусобақа Ўзбекистонда ўтказилишини қўллаб-қувватлади.

Шу тариқа тўрт йилдан сўнг ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига ватанимиз мезбонлик қиладиган бўлди. Бу борада Ўзбекистонга Польша ва Замбия мамлакатлари рақобат кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги шахмат Олимпиадаси Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1