АсосийJamiyat

Икки вилоятнинг 10 та ҳудудига сел келиши мумкин

'Икки вилоятнинг 10 та ҳудудига сел келиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра жорий йилнинг 10-12 август кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларига сел келиши мумкин. 

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз" дейилади ФВВ хабарида.

    Бошқа янгиликлар