1

Россияда автоҳалокатга учраган андижонлик юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

ЖАМИЯТ 09.08.2022, 16:46
Россияда автоҳалокатга учраган андижонлик юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, у 2022 йилнинг май ойида андижонлик А.Т. Россия Федерациясига ишлаш мақсадида боради.

У эҳтиётсизлик оқибатида Новосибирск шаҳрида ўз автомашинасида автоҳалокатга учрайди ва ишга яроқсиз ҳолга келиб қолади.

А.Т. мурожаатига асосан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан “Новосибирск-Ташкент” йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Мазкур фуқаронинг Ўзбекистонда мутасадди ташкилот вакиллари томонидан кутиб олиниб, даволанишда амалий ёрдам кўрсатилиши келишиб олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1