“Бутун Ўзбекистон халқидан кечирим сўрайман”. “Асалҳоней”нинг қотилига суд ҳукми ўқилди (видео ва фото)

ЖИНОЯТ 09.08.2022, 18:05
Теглар: Видео, Асалҳоней
“Бутун Ўзбекистон халқидан кечирим сўрайман”. “Асалҳоней”нинг қотилига суд ҳукми ўқилди (видео ва фото)

Бугун, 2022 йил 9 август куни, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчи К. Ш. (1997 йилда Хоразм вилоятида туғилган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди. Суд жараёнида “darakchi.uz” ҳам иштирок этди ва судланувчи билан суҳбатлашди.

“Мен у аёл билан 2021 йилда яқинлик қилиш мақсадида танишганман. У билан фақат икки марта гаплашганман, у мени ва Хоразм халқини хақорат қилди. Жуда уятли, чидаб бўлмас сўзлар билан сўкиб, ҳақорат қилди. Шу сабаб ундан қасд олиш учун 16 март куни Тошкентга келиб, уйини топиб, хонадонига кириб, уни пичоқ билан ўлдирдим. Бу жиноятни қилишдан мақсадим, пул ёки бойлик ундириш бўлмаган. Ҳақоратлар учун қасд олмоқчи бўлганман”, - дейди 25 ёшли судланувчи. 

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди раиси Т. Обидов раислигида кўриб чиқилди.

Шунингдек, судда гувоҳ сифатида А. Хўжаеванинг таниши ҳам иштирок этди.

“Мен у билан аввалдан таниш бўлганман, бир неча марта адвокати ҳам бўлганман. Ўша куни алоқадан узилиб қолгач, Асалнинг онаси Хоразмдан телефон қилиб уни топишимни сўради. Биринчи куни борсам, эшик қулф эди. Участка нозирларига хабар қилиб, топишларини сўрадим. Эртаси куни эрталаб келсам, ИИБ ходимлари келган. Асалнинг уйининг эшигини бузишди, кириш жой тартибсиз бўлиб ётганди. Ёмон ҳодиса содир бўлганини билиб, онасидан Тошкентга етиб келишини сўрадим, “- деди марҳумнинг таниши.

Жиноят иши атрофлича кўриб чиқилгач, айбдорга сўнг сўз берилди:

”Қилган ишимдан пушаймонман. Марҳумнинг яқинларидан, Ўзбекистон халқидан, президентимиздан ва барчангиздан кечирим сўрайман. Менга енгилроқ жазо беришингизни сўрайман”, - деди судланувчи. 


 

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, К. Ш. Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “и” банди ва 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган асосий жазоларни қисман қўшиш йўли билан 16,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят иши бўйича  “Ипак Йўли” ОАИТБ Чилонзор филиалида сақланаётган 10 269 000 сўм жабрланувчининг қонуний вакилига қайтарилиши ва судланувчидан қонуний вакил фойдасига 20 849 899 сўм қопланмаган зарар ундирилиши белгиланди.

Қонуний вакилга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протести ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан 20 сутка ичида, маҳкум ва фуқаровий даъвогар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида Тошкент шаҳар судига берилиши мумкин.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1