Sevimli

Трампнинг уйи тинтув қилинди

ДУНЁ 09.08.2022, 20:16
Трампнинг уйи тинтув қилинди

Собиқ етакчи уни ҳеч ким огоҳлантирмаганини айтмоқда.

Дональд Трамп душанба куни АҚШнинг Федерал қидирув бюроси ходимлари унинг Мар-а-Лагодаги мулкига рейд уюштириб, сейфини бузиб очишганини маълум қилган, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри.

Маълумотга кўра, тинтувдан мақсад “Капитолийга бостириб кириш” билан боғлиқ ҳужжатларни топиш эди.

Агентлар Трамп Оқ уйдан Мар-а-Лагога олиб кетгани айтилган 15 қути махфий ҳужжатларни қидираётган эди.

ФҚБ хабарига кўра, Трамп нафақат айбларини фош қилувчи бир қанча ҳужжатларни тўплаган, балки уларни бир ярим йил давомида уйида сақлаб келган.

АҚШ Адлия вазирлиги тинтув ҳақида изоҳ беришдан бош тортган.

Собиқ президентнинг вояга етган фарзандларидан бири Эрик Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Трамп Оқ уйдан ўзи билан олиб келган ҳужжатлар қутиларини тинтув қилиш ҳақида гапириб отаси бу борада Миллий архив билан бир неча ойдан бери ҳамкорлик қилиб келаётганини айтган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+26.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11010.33
USD 30.32
10851.78
EUR -52.47
183.58
RUB 2.47
1