Вазирликка тадбиркорлар транспорт харажатларини қисқартириш вазифаси қўйилди
Маълум қилинишича, Ўзбекистон маҳсулотлари 32 та янги бозорларга кириб борди. Жаҳон савдо...
Маълум қилинишича, Ўзбекистон маҳсулотлари 32 та янги бозорларга кириб борди. Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича ишлар ҳам жадаллашмоқда.
Қайд этилишича, маҳсулотлар хорижга, асосан, 9 та транспорт йўлаги орқали ташилади.
Тақдимотда ҳар бир транспорт йўлаги бўйича долзарб масалалар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар муҳокама қилингани айтилади.
"Транспорт соҳасини ривожлантириш иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун муҳим замин. Транспортда юк ташиш таннархи паст бўлса, ҳам экспорт, ҳам инвестиция кўпаяди", – дейди Шавкат Мирзиёев.
Тадбирда транспорт вазирлигига тадбиркорлар учун энг мақбул йўлларни таклиф этиш ва уларнинг транспорт харажатларини қисқартириш вазифаси қўйилган.
Европага экспорт юкларини ташиш учун қўшимча рухсатлар олиш муҳимлиги таъкидланган. Автомобилда юк ташиш учун Покистон ва Туркманистон билан қўшма транспорт компаниялари ташкил этиш таклифи билдирилган.
“Қўнғирот-Бейнов” халқаро автомобиль йўли реконструкциясини жадаллаштириш, юк вагони ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга солиш бўйича кўрсатмалар ҳам берилгани таъкидланади.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ўтказилиб, ҳуқуқбузар аниқланди.
Қорақалпоғистон Республикасида ушбу кўрсаткич 4 минг 982 тани ташкил этган бўлса, Жиззах вилоятида 3 минг 546 та, Навоий вилоятида 2 минг 435 та ҳамда Сирдарё вилоятида 2 минг 310 та никоҳ давлат рўйхатидан ўтказилган.