1

Энди 15 йиллик олий тоифани сақлаган педагог аттестация топширмайди

ЖАМИЯТ 09.08.2022, 23:07
Энди 15 йиллик олий тоифани сақлаган педагог аттестация топширмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”га 572-сонли қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ, олий малака тоифага эга бўлганидан сўнг уни 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига (шу жумладан, декрет таътили даври ҳам) эга бўлган педагог кадрлар  мажбурий аттестацияга жалб қилинмайдиган педагогларга аниқлик киритилди.

Ҳозирги аниқлаштирилган таҳрирга асосан педагог-кадрлар олий тоифали бўлиб, ўз даражасини 3 марта мажбурий аттестацияда тасдиқлаганларидан сўнг умрбод олий тоифали бўлишлари мумкин.

Мисол учун, 2022 йилда олий таълим муассасасини битирган педагог навбатдан ташқари аттестация имкониятларидан фойдаланиб, 2024 йилда олий тоифали бўлади ва шундан бошлаб 15 йил ичида 3 маротаба (2029, 2034 ва 2039 йилларда) тасдиқлайди. Бундай ҳолатда педагог 39 ёшида пенсиягача олий тоифани сақлаб қолади.   

"Аввалги таҳрирда 15 йил давомида олий тоифага эга бўлмай 16-йилда олий тоифани олган педагоглар автоматик равишда умрбод олий тоифани сақлаб қолиши мумкин ёки мумкин эмаслиги борасида турли талқинлар ҳам юзага келган.  

Бу эса авваллари 1-тоифали бўлиб, сўнгги аттестацияда олий тоифани олган баъзи устозларнинг кейинчалик ўз малакасини ошириб бормаслигига сабаб бўлаётган эди",-дейилади Халқ таълими вазирлиги тушунтиришича.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1