Жиззахда аёл икки нафар фарзандининг кўз ўнгида калтакланиб, зўрланди

ЖИНОЯТ 10.08.2022, 09:41
Жиззахда аёл икки нафар фарзандининг кўз ўнгида калтакланиб, зўрланди

Ижтимоий тармоқларда Зомин туманида аёл фарзандлари кўз ўнгида калтакланиб, зўрлангани ҳақида хабар тарқалган. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, Зомин тумани “Пешағор” ҚФЙда яшовчи уй бекаси, 2 нафар фарзанднинг онаси Б.З. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2022 йилнинг 24 июль куни соат 02:45 ларда ўзининг яшаш уйига туманнинг “Ёшлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Д.А. ҳамда унинг маҳалладоши А.А. ётоқхона деразаси орқали кириб, уни қўрқитиб, юзларига бир неча марoтаба уришгани, мажбурлаб, зўрлаб номусига текканлиги сабабли қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Д.А. ва А.А.ларга нисбатан ЖКнинг 118- моддаси 2- қисми “в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1