Пахтачи туман “Болтали” маҳалласида яшовчи Тошкент педогогика билим юртини тамомлаган фуқаро Г. Турдинорова 2021 йилнинг 1 февралидан 36-сонли боғчада ёрдамчи тарбиячи вазифасида ишлаб келади. Бироқ унга иш ҳақи тўлашда мутахассис бўлишига қарамай, номутахассис таърифи бўйича тўлов қилиб келинган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчи Мансур Ҳасанов darakchi.uz`га маълум қилди.
Фуқаро ушбу ҳолатдан норози бўлиб, Пахтачи туман адлия бўлимига мурожаат қилгач, ҳолат ўрганиб чиқилади. Маълум бўлишича, 36-сон ДМТТ да ёрдамчи тарбиячи лавозимида ишловчи Г.Турдинорова 2022 йил февраль ойи таърифидан ўтаётган вақтида эътиборсизлиги ва ДМТТ ходимларининг техник хатога йўл қўйиши оқибатида, ҳужжатларда номутахасис сифатида расмийлаштирилганлиги боис, унга иш ҳақи тўлашда шундай тушунмовчилик юзага келган аниқланган.
Туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси З.Қувончбековнинг таъкидлашича, ўрганиш давомида мазкур ходимни мутахассис таърифига ўтказиш чоралари кўрилиб, номутахассис таърифида ишлаган вақтида ходимга тўланган ойлик маоши ҳамда мутахассис ойлик маоши ўртасидаги фарқ — 2 340 456 сўмни ташкил этган. Мазкур ҳолат юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига ариза киритилиб, фуқаро фойдасига иш ҳақи тарифлари ўртасидаги 2 340 456 сўм фарқ ундириб берилиши таъминланган.