Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари чегарани бузиб кирмоқчи бўлган шартли душман тўдаларини йўқ қилди

ЖАМИЯТ 10.08.2022, 17:21
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари чегарани бузиб кирмоқчи бўлган шартли душман тўдаларини йўқ қилди

10 август куни Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари Баҳодир Қурбонов ва Шерали Мирзо ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов «Ҳамдўстлик-2022» ўқувининг асосий босқичини кузатди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати darakchi.uz`га.

Биргаликдаги ўқув ғоясига кўра икки давлат чегарасини бузиб кирмоқчи бўлган шартли душман тўдаларига мотоўқчи, танк, артиллерия ва бошқа жанговар бўлинмалар томонидан аниқ зарбалар берилган.

Амалий ўқув якунида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари мудофаа вазирлари «Ҳамдўстлик—2022» биргаликдаги ўқув иштирокчилари ва ташкилотчиларини эришилган ютуқлар билан табриклашди. 

Жараёнларда фаол қатнашган ҳар икки давлат ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари мудофаа вазирликлари томонидан таъсис этилган медаллар, эсдалик нишонлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1