Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

ЖАМИЯТ 10.08.2022, 18:25
Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 8 август куни туризмни ривожлантириш мавзусида бўлиб ўтган брифингда бугунги пойтахт Дубайдан зўр эканлигини таъкидлаган. Бу ҳақда "UzReport" телеканали маълум қилди.

"Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр. Буни аниқ айта оламан. Дубай 80 миллион одамни қабул қиляпти. Туризмга жуда катта куч берди, катта имконият яратди, нефтга қараб қолмади. Мен ўйлайманки, албатта, жуда Дубайга етиш қийиндир, лекин яхши орзу қилсак, қисман бўлса ҳам Дубайдек бўлмаймизми, тўғрими?" - дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Брифингда "Салом, Ташкент" видеоролиги намойиш этилган. Шаҳар ҳокими видеоролик тарғиботи таъсирида 20 кун, узоғи билан бир ой ичида пойтахтга сайёҳлар "ёмғирдек" ёғилишини айтган ва йил якунида натижалар бўйича ахборот берилишини ҳам маълум қилган.

Ҳокимнинг бу фикри ҳам ижтимоий тармоқларда муҳокамалар сабаб бўлмоқда. 

" Бугунги Тошкент туристлар эркин, бемалол ва арзон ҳаракатлана олиши масаласида 1994 йилги Дубайдан зўр бўлиши мумкин, лекин 1994 йилги Тошкентдан зўр эмас, манимча. 1994 йилги Тошкентда такси, автобус ва метродан ташқари трамвай ва троллейбус ҳам бўлган, шаҳарнинг жамоат транспорти етиб бормаган қисми деярли бўлмаган, интерваллар ҳозиргидан қисқа бўлган ва ҳоказо, ва ҳоказо. 

Бундан ташқари, чанг камроқ, соя кўпроқ, парклар дарахтларга тўла, қуюқроқ бўлган, шаҳар ичида бир эмас, бир неча пляжлар бўлган. 1994 йили Дубайда пляжлар бўлмаган бўлиши мумкин, лекин Тошкентда бўлган", – дейди Аъзамхўжаев.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1