60%га яқин ҳолатда маданий мерос объектларини сақлаш, фойдаланиш бўйича талаблар қўпол равишда бузилган

ЖАМИЯТ 10.08.2022, 21:48
60%га яқин ҳолатда маданий мерос объектларини сақлаш, фойдаланиш бўйича талаблар қўпол равишда бузилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Таъкидланишича, ишчи гуруҳнинг ўрганишлари натижасида мамлакат ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган 8210 та маданий мерос объектидан 740 тасида ижара шартномаси тузилгани аниқланган. Узоқ муддатга ижарага берилган маданий мерос объектлари эса 23 тани ташкил қилади.

Бундан ташқари, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини фойдаланишга (ижарага) бериш ва улардан фойдаланишда қонун хужжатларига риоя этилиши ҳолатини ўрганишда 15 млрд 365 млн 19 836 сўм дебитор қарздорлик аниқлангани айтилади.

Ўзганишлар натижасида 60%га яқин ҳолатда маданий мерос объектларини сақлаш, фойдаланишга бериш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни қўпол равишда бузилганлиги аниқланди ва вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

"Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилган ҳолда “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳудудидаги жами 70 дан ортиқ тадбиркорлар билан 2022 йил учун уч томонлама шартномалар имзоланган ва қолган 50 дан ортиқ тадбиркорлар билан шартномалар имзолаш бўйича кўрсатмалар берилди",-дейилади маълумотда. 

Маълумот ўрнида, “2022-2023 йилларда музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури"га мувофиқ “Маданий мерос кодекси”ни ишлаб чиқиш белгиланмоқда.

Қайд этилишича, ишлаб чиқилаётган кодекс лойиҳаси 6 та бўлим, 23 та боб ва 154 та моддадан иборат бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1