АсосийJamiyat

Ургут тумани бош имом-хатиби Шоди домла Хақбердиев вафот этди

'Ургут тумани бош имом-хатиби Шоди домла Хақбердиев вафот этди'ning rasmi

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот хизмати хабар қилди ва марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига таъзия билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний соҳада хизмат қилган Самарқанд вилояти Ургут тумани бош имом-хатиби Шоди домла Хақбердиевнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум уламо Шоди домлани Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум уламонинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар