Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ташриф буюрган шу туманда истиқомат қилувчи истеъмолчи Л. туман электр таъминоти корхонаси томонидан юкланган 1 366 052 сўм қарздорликни аслида жорий йил бошида тўлаган бўлсаларда, негадир МИБ ходими қарздорликни ундириш учун жанжаллашишгача борганлигини бўйича мурожаат йўллайди. Бу ҳақда Жамият мутахассиси Шавкатжон Саидов Darakchi`га маълум қилди.
Маълум бўлишича, хонадонга янги электрон ҳисоблагич ўрнатилган бўлиб, истеъмолчи қарздорлик мавжуд бўлганида автоматик тарзда тармоқдан ўчиш тизимига уланган бўлсада, мазкур ҳисоблагичга ташқи аралашув йўли билан перемичка қўйиб олиниб, автоматик тарзда ўчмайдиган қилиб олинганлиги сабабли фойдаланилган электр энергиясидан 2021 йил 1 декабрь ҳолатига 1 366 052 сўм қарздорликка солиштирма далолатнома ҳам тузилганлиги маълум бўлган.
Истеъмолчи ушбу далолатнома асосида 26.01.2022 йил январь ойида қарздорликни бартараф қилган. Лекин негадир туман электр таъминоти корхонаси ушбу қарздорликни ундириш бўйича МИБ туман бўлимига яна хабарнома киритган. Натижада тушунмовчилик юзага келган.
Мурожаатни ўрганиш давомида истеъмолчининг қўлидаги мавжуд тўлов квитанциялари асосида қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди. Ўрганиш якуни билан эса истеъмолчи бир марта тўланган қарздорликни иккинчи марта тўлашдан халос бўлди.






