АсосийJamiyat

Тошкентда Wi-Fi ўрнатмоқчи бўлган монтажчини ток уриб, ҳалок қилди

'Тошкентда Wi-Fi ўрнатмоқчи бўлган монтажчини ток уриб, ҳалок қилди'ning rasmi

Бугун, 11 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида эркак бино томида ток уриши оқибатида вафот этган, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри. 

Ҳодиса камера объективларига муҳрланиб қолган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, марҳум (провайдер монтажчиси) буюртма асосида автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасига келган. У бино томига чиқиб, Wi-Fi тармоғини ўрнатмоқчи бўлган вақтида, ток уриши оқибатида вафот этган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар