1

Ўзбекистонлик эркак АҚШдан экстрадиция қилинди. У ўта йирик ҳажмдаги ўғирлик содир этгани учун қидирувда бўлган 

ЖАМИЯТ 12.08.2022, 11:58
Ўзбекистонлик эркак АҚШдан экстрадиция қилинди. У ўта йирик ҳажмдаги ўғирлик содир этгани учун қидирувда бўлган 

Ўзбекистон Интерполнинг Америка Қўшма Штатларидаги Миллий марказий бюроси орқали қидирувда бўлган шахс аниқланиб, қайтарилди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Интерпол ММБ ахборот билан таъминлаш ва Америка Қўшма Штатлари ваколатли органлари ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ўта йирик ҳажмдаги ўғирликни содир этгани учун ички ишлар органларимиз томонидан қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ушланиб, чиқариб юборилган.

Шундай қилиб, Америка томони, Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ва АҚШнинг ваколатли органлари билан олиб борилган музокаралар, қўшма тезкор ҳаракатлар ва ахборот алмашинуви натижасида қидирувдаги шахсни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Жиноятчи АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходимлари ҳамкорлигида Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортга олиб келинди ва Ўзбекистон Интерпол ходимларига топширилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1