АсосийJamiyat

Ўзбекистонда дам олиш кунларидан бошлаб ҳарорат яна кўтарилади

'Ўзбекистонда дам олиш кунларидан бошлаб ҳарорат яна кўтарилади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Маълум қилинишича, бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб нисбатан салқин, кундуз кунлари бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 18-22°, кундуз кунлари 32-37° атрофида бўлади.

Чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

Республика ҳудудига якшанба кунидан Туркманистон ҳудудларидан бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва кейинги ҳафтанинг бошида кундузги ҳарорат 37-39° га етади.

Ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан булуциз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат бугун кечқурун Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.

    Бошқа янгиликлар