1

Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид барпо этилди

ДУНЁ 12.08.2022, 14:39
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид барпо этилди

Унинг очилишида собиқ президент Нурсултон Назарбоев ҳам қатнашди. Бу ҳақда Zamon.uz сайти хабар бермоқда.

Бугун Қозоғистон пойтахтида ўз эшикларини очган Марказий Осиёдаги энг катта масжид Нур-Султоннинг бош масжиди деб аталади. Бу ҳақда Нурсултон Назарбоев Бош масжиднинг очилиш маросимида айтиб ўтди.

10 гектарга қурилган мажмуанинг умумий майдони 68 062 квадрат метрни ташкил қилади. Катта гумбазининг баландлиги 83,2 метр, диаметри 62 метр. Масжид баландлиги 130 метрлик тўртта минорали.

Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид фаолият бошлади

Бундан ташқари, масжиднинг ерости қаватида 440 ўринли зиёфат зали, 405 ўринли ёпиқ автотураргоҳ, қабулхона, ҳожатхона, техник ва маросимларга хизмат кўрсатиш жойи, қурбонлик қилиш жойи ва бошқалар мавжуд.

Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид фаолият бошлади

Биринчи ва иккинчи қаватларда намоз ўқиладиган жойдан ташқари дарсхоналар, мажлислар зали, никоҳ зали, Қуръон ўқиш зали, телестудия, идоралар, хизмат хоналари, савдо дўконлари, музей ва техник хоналар бор.

Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид фаолият бошлади

Масжид бағрига 235 минг намозхонни сиғдира олади: очиқ майдонда 200 000 га яқин, масжид ичига эса 35 минг киши сиғади.

Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид фаолият бошлади

Сиғими бўйича Нур-Султондаги Республика бош масжиди дунёдаги энг йирик 10 та масжид қаторига киради.

Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид фаолият бошлади

Эслатиб ўтамиз, мазкур масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳам қатнашмоқда. Шунингдек, Миср Араб Республикаси бош имоми ўринбосари, Азҳари шариф вакили, доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайх Равил Гайнутдин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Монголия мусулмонлари идораси раиси, муфтий Ботирбек ҳожи Ҳадис ҳамда бир қатор таниқли ислом олимлари, имом-хатиблар, давлат ва дин арбоблари иштирок этмоқда.

Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид фаолият бошлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид фаолият бошлади

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1