АсосийJinoyat

Бухорода тадбиркорнинг ер майдонини 8 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

'Бухорода тадбиркорнинг ер майдонини 8 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро С.С. Бухоро тумани “Боғидашт” МФЙ ҳудудидаги тадбиркор Ш.нинг иссиқхонасига қарашли 4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро А.га 8 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу ер майдони ўзига тегишли эканлигини айтиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар