АсосийJinoyat

Юнусободда коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкат аниқланди

'Юнусободда коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкат аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан э терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “З.К.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати моддий жавобгар ҳудуддаги хонадон эгаларидан  коммунал тўловлар учун ундирилган жами 237,2 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар