1

10 асрлик тут дарахти, Хитой ипак қоғозига битилган Қуръони Карим ёхуд таваллудига 1000 йил тўлган буюк аллома ҳаёти билан танишув...

ЖАМИЯТ 12.08.2022, 21:04
10 асрлик тут дарахти, Хитой ипак қоғозига битилган Қуръони Карим ёхуд таваллудига 1000 йил тўлган буюк аллома ҳаёти билан танишув...

Қовчиннинг Ҳазрат имом Мўийн зиёратгоҳига саёҳат қиламиз.

Қашқадарё вилояти марказидан 17 километр узоқликдаги масофада, Қовчин қишлоғида Ҳазрат имом Мўийн зиёратгоҳи бор. 

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган "Ёшлар туризми" қурултойи доирасида иштирокчилар учун айни шу масканга зиёрат ташкиллаштирилди.  

Ҳазрат имом Мўийн калом илмининг буюк намояндаларидан бири бўлиб, у Абу Мансур Мотурудий асос солган мотуридия таълимотининг дунёда кенг миқёсда  тарқалишида катта ҳисса қўшган аллома ҳисобланади. 

Ҳазрат имом Мўийн зиёратгоҳида Хитой ипак қоғозига битилган Қуръони карим қўлёзмаси мавжуд. Бу муқаддас китобнинг бўйи 60, эни 41 сантиметрни ташкил қилади.

Шунингдек мажмуада масжид, таҳоратхона, тўртта супали айвон, иккита айвон ва яна кўплаб бинолар қурилган.

Бундан ташқари зиёратгоҳда 10 асрлик тут дарахти бор. Бизга маълум бўлишича ушбу дарахт қуришни бошлагандан сўнг мутахассислар жалб этилиб, дарахтни сақлаб қолиш чоралари кўрилган.

100 марта эшитгандан, 1 марта кўрган яхши, деганларидек, сиз ҳам Ҳазрат имом Мўийн зиёратгоҳига келиб, 2020-йилда таваллудига 1000 йил тўлган буюк олим ва алломанинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишиш имконига эгасиз.

Мавзуга доир:

Сўнгги 5 йилда бирорта ажрим қайд этилмаган ҳудуд ёхуд жазирамада ҳам эрта баҳор шамоли эсадиган Ғелон қишлоғи...

Ойбек Шукуров.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1