АсосийЖамият

Тошкентга республиканинг қайси ҳудудидан энг кўп аҳоли кўчиб келаётгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Т...

'Тошкентга республиканинг қайси ҳудудидан энг кўп аҳоли кўчиб келаётгани маълум қилинди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Тошкент шаҳрига республиканинг бошқа ҳудудларидан доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 25 290 кишини ташкил этган.

Тошкент шаҳрига кўчиб келиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 170 кишига камайган.

Тошкент шаҳрига ҳудудлардан доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони:

— Қорақалпоғистон Р. –  461 киши 

— Андижон вилояти – 804 киши

— Бухоро вилояти –  1 361 киши

— Жиззах вилояти –  628 киши 

— Қашқадарё вилояти – 3 039 киши

— Навоий вилояти – 729 киши

— Наманган вилояти – 781 киши

— Самарқанд вилояти – 1 831 киши

— Сурхондарё вилояти – 1 389 киши

— Сирдарё вилояти – 527 киши

— Тошкент вилояти – 11 881 киши

— Фарғона вилояти – 1 039 киши 

— Хоразм вилояти – 820 кишини ташкил этмоқда.

Эслатиб ўатмиз, аввалроқ Тошкентдан қайси вилоятга аҳоли энг кўп кўчиб кетаётгани хабар қилинган эди. 

 

    Бошқа янгиликлар