Sevimli

Андижонда техникум талабаси танишининг фарзандини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб пора олди

ЖИНОЯТ 13.08.2022, 16:49
Андижонда техникум талабаси танишининг фарзандини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб пора олди

Бош прокуратура ҳузуридаги  Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Ш.Ш. фуқаро Ш.га қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 1-курсини тамомлаганлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб бериб, кейинчалик ушбу ҳужжат асосида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ф.С. фуқаро З.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига Жиззах давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйишга келишиб, олдиндан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Пахтаобод туманидаги Абу Али ибн Сино жамоат саломатлиги техникуми талабаси О.Д. фуқаро Г.нинг фарзандини танишлари ёрдамида ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+19.97° app.небольшая облачность
Валюта курси
11014.01
USD 14.23
10674.78
EUR 175.49
191.80
RUB 3.53
1