АсосийЖамият

Навоийдаги истироҳат боғида ёнғин чиқди

Ҳодиса 11 август куни Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашаган “Маданият" истироҳат боғи кириш қ...

Ҳодиса 11 август куни Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашаган “Маданият" истироҳат боғи кириш қисмида содир бўлган.

Унга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Улар соат 15:18 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:19 да ўраб олинган ва соат 15:21 да ўчирилган.

"Ёнғин натижасида истироҳат боғига кириш аркасининг 3 кв.м майдонида шифт қисми ёниб зарарланган",-дейилади ФВВ хабарида.

Маълум бўлишича, тезкор ҳаракатлар натижасида арканинг 25 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.  

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар