Sevimli

Тошкентда маст эркак профилактика инспекторларини пичоқ билан қувлади (видео)

ЖАМИЯТ 15.08.2022, 11:19
Тошкентда маст эркак профилактика инспекторларини пичоқ билан қувлади (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шахрининг Янги ҳаёт туманида тунги хизматга жалб қилинган Профилактика инспекторларини  маст фуқаро пичоқ билан қувлаб, уларга тан жароҳати етказганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 13 август куни соат 23.00да тунги хизматда бўлган Янгиҳаёт тумани ИИБ икки нафар профилактика инспекторлари тушган хабарга кўра, хонадонларнинг бирига боришган.  

Хонадонда етиб келгач, пробация хизматида ҳисобда турувчи 35 ёшли маҳкум маст ҳолда турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, қувиб юрганини кўришган ва уни тинчлантирмоқчи бўлишган.

Бироқ, маҳкум уларга фаол қаршилик кўрсатган ва бу жараёнга унинг турмуш ўртоғи ҳамда онаси аралашиб, профилактика инспекторлари хизмат кийимларини йиртишган.  

Шу пайтда маҳкум уйидан ошхона пичоғини олиб чиқиб, иккала қўли билак соҳасини кесиб ўзига тан жароҳати етказган ва профилактика инспекторларига пичоқ билан таҳдид қилиб, қувлаган.

Шу вақт, профилактика инспекторлари томонидан қўшимча ёрдам ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилган ва жабрланган маҳкум шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+19.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11010.33
USD 30.32
10851.78
EUR -52.47
183.58
RUB 2.47
1