Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги Қизилқум давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқон тўқай мушуги болалари билан тасвирга олди.
Тўқай мушуги – мушуксимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, одатда, Амударё дарёсининг ўрта ва қуйи оқимларидаги тўқайзор ва сув ҳавзаларининг қирғоқбўйи зонасидаги чакалакзорларда яшайди.
Танасининг узунлиги 60-90 см, думи 21-30 см, вазни 8-12 кг. Ташқи кўринишидан силовсинга ўхшаб кетади. Қушлар, кемирувчилар ва қуёнлар билан озиқланади.






