Тўхтамурод Жумаев хотирасига бағишланган Қоракўл математика олимпиадасига старт берилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Қоракўл мактаби асосчиси, Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси, "Буюк хизматлари учун ордени" соҳиби, Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, "Бугунги кунимизнинг ҳақиқий маърифатпарвари, давримизнинг Авлонийси, Беҳбудий домласи, Мунавварқориси" дея эътироф этилган устоз Тўхтамурод Жумаев 1945 йил 15 август куни Бухоро вилоятида таваллуд топган. Узоқ йиллар давомида Қоракўл туманидаги мактабда математика ўқитувчиси, кейинчалик директор вазифасида фаолият юритган.
Фаолияти давомида ўзига хос янги услуб мактабини яратиб, уни республика даражасидаги таълим даргоҳига айлантирган моҳир педагог, таълим фидойиси Тўхтамурод Жумаевнинг ёрқин хотирасига бағишлаб математика олимпиадаси ташкил этилмоқда.






