АсосийJamiyat

Президент 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади

'Президент 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақда 15 август куни президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилда ҳам давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан учрашиб, соҳадаги муаммо ва вазифаларни таҳлил қиладилар, бизнес вакилларининг таклиф ва ташаббуслари билан танишиб, янги ечимларни кўрсатадилар, тадбиркорлик ривожига хизмат қиладиган қарорларни қабул қиладилар.

Бу йилги тадбирни 22 август куни ўтказиш мўлжалланган.

 Маълумот учун, бўлажак учрашувга тадбиркорлардан республика штабига қарийб 8,5 мингта мурожаат келиб тушган, уларнинг 72 фоизи ҳал этилган.

    Бошқа янгиликлар