АсосийJamiyat

Андижон машинасозлик институти талабаси ётоқхона ҳожатхонасида ўз жонига қасд қилди

'Андижон машинасозлик институти талабаси ётоқхона ҳожатхонасида ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

Андижон машинасозлик институти 2-босқич талабаси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Тошкент вилояти, Бўка туманидада 1999 йилда туғилган Қ.Д. Андижон машинасозлик институти талабалар ётоқхонасига 5 август куни бир ўзи келиб, тунаб қолиб эртаси куни, яъни 2022 йилнинг 6 август куни соат 09:30ларда Андижон машинасозлик институти талабалар ётоқхонасининг ҳожатхонаси эшигига кабель симидан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Д.Қ.нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати бўйича ўлим сабабини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий ҳамда суд-биологик экспертизаси тайинланган. Шаҳар прокуратураси томонидан Д.Қ.нинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари аниқланмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар