АсосийJamiyat

Тошкентдаги боғчада боланинг юзи куйиб жароҳатланганига тиббий восита билан бўёқларни ўчирилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. ИИББ терговга қадар текширув бошлади

'Тошкентдаги боғчада боланинг юзи куйиб жароҳатланганига тиббий восита билан бўёқларни ўчирилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. ИИББ терговга қадар текширув бошлади'ning rasmi

Интернет тармоғида МТМ тарбияланувчисининг юз қисмида “қизариб куйиш” аломатлари мавжудлиги бўйича хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 август куни Чилонзор туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси 2019 йилда туғилган М.А. қаровсиз қолган вақтида, аёллар сумкасида бўлган аёлларнинг кўзга суртувчи бўёғини ўйнаб юз қисмига суртган.  

Бу ҳолатни ушбу ташкилотда тарбиячи бўлиб ишловчи 38 ёшли Зухра А. кўриб қолиб, болани юзини тозалаш мақсадида, “тиббий воситалар”дан суртган. Натижада, вояга етмаган боланинг юз қисми қизариб, куйиш аломатлари мавжудлиги сабабли тиббиёт муассасасига мурожаат қилинган. Боланинг олган тан жароҳатини аниқлаш мақсадида, суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Ҳозирги кунда Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар