1

Туркияда икки яшар қизча илонни тишлаб олди

ДУНЁ 15.08.2022, 22:11
Туркияда икки яшар қизча илонни тишлаб олди

Илон билан хавфли жанг икки ёшли қизнинг ғалабаси билан якунланди, дея хабар бермоқда РЕН ТВ. 

Маълумотга кўра, ҳодиса қизчанинг уй ҳовлисида ўйнаб юрганида содир бўлган.

Қўшнилар тўсатдан юракни эзувчи қичқириқларни эшитишади ва ёрдамга шошилишганда, ҳайратланарли воқеага гувоҳ бўлишади. Гап шундаки, боланинг тишлари орасида узунлиги тахминан 50 сантиметр бўлган илон турган бўлган.

Қайд этилишича, судралиб юрувчи қизнинг лабини тишлаган, бироқ у ўзини йўқотмаган ва бунга жавобан илонни тишлаган. 

Улар илонни ушлаб, дарҳол ўлдиришган. 

"Қиз касалхонага ётқизилган. Шифокорлар уни ўша ерда кўрикдан ўтказишган: унинг соғлиғи қониқарли деб баҳоланиб, боланинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқлигини қўшимча қилишган", — дейилади хабарда.

Вояга етмаганнинг отаси ҳужум вақтида ишда бўлганини айтади. У, шунингдек, қўшниларга ёрдам учун чин дилдан миннатдорчилик билдириб, бошқа ота-оналарни ҳам фарзандларига эътиборлироқ бўлишга чақиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1