АсосийJamiyat

Фарғонада яна ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

'Фарғонада яна ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фуқаро Р.М. бошқа бир фуқаро А.га тумандаги “Шифокор” МФЙ ҳудудида жойлашган 30 сотих захира ер майдонини 9 000 АҚШ долларига расмийлаштириб олиб беришга келишиб, шундан 70 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар