1

Ўзбекистонлик мигрант қозоқ намозхонларини тунаб кетди (видео)

ДУНЁ 16.08.2022, 12:15
Ўзбекистонлик мигрант қозоқ намозхонларини тунаб кетди (видео)

Унинг жиноий ҳаракати масжиддаги видеокузатув камераларига тушиб қолган. Бу ҳақда Zamon.uz Polisia.kz таяниб хабар хабар берди. Унга кўра, 22 ёшли муҳожир Қозоғистон пойтахтига июнь ойи охирида келган. Хорижлик 6 та ўғрилик ҳолатига алоқадорлиги аниқланди. Ўғирланган нарсалар орасида пул ва мобил телефонлар ҳам бўлган.

Гумонланувчи унинг жиноий ҳаракати видеокузатув камераларига тушиб қолганини билмаган. Видеотасвирларда унинг намозга келган одамлар буюмларини қолдирадиган ячейкалардан сумкаларни ўғирлагани акс этган.

Тезкор қидирув тадбирлари давомида гумонланувчи ушланиб, қўлга олинди. У ўз айбига иқрор бўлди, полиция тўртта телефонни ашёвий далил сифатида мусодара қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-моддаси (ўғирлик) билан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1