1

Ўзбекистонда янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади

ЖАМИЯТ 16.08.2022, 12:37
Ўзбекистонда янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади

Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида дарс 5 сентябрдан бошланишини маълум қилди.

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади:

  • 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
  • 2 сентябрь — жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар қўшимча дам олиш куни);  
  • 3 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);  
  • 4 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).

Демак, 5 сентябрь, душанба куни барча таълим муассасалари учун 2022-2023 ўқув йилининг илк ўқиш куни бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1