АсосийJamiyat

Андижонда “Халқ банки” ходимлари банкоматлар учун ажратилган пулларни ўзлаштириб юборди

'Андижонда  “Халқ банки” ходимлари банкоматлар учун ажратилган пулларни ўзлаштириб юборди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Андижон вилоят филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган нақд пулларни ўзлаштирган собиқ банк ходимлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 АТ “Халқ банки” Булоқбоши филиали кассири ҳамда бухгалтер назоратчиси вазифаларида ишлаган И.М. ва Ш.Ш.лар жорий йилнинг 16-25 июль кунлари ўзларига бириктирилган 3 та банкоматга нақд пулларни жойлаштириш вақтида жами 111 млн сўмни ўзлаштириб олганликлари аниқланган.

Текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар