1

Россияда ишламоқчи бўлган ҳайдовчилар диққатига муҳим таклиф эълон қилинди

ЖАМИЯТ 16.08.2022, 14:42
Россияда ишламоқчи бўлган ҳайдовчилар диққатига муҳим таклиф эълон қилинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россияда нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи "Эриэлл Нефтегазсервис" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ Новый Уренгой шаҳрида катта юк автомобиллари ҳайдовчиси ("СЕ" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) мутахассислари ишга таклиф этилади.

  •  ойлик иш ҳақи 86 минг рублдан бошланади;
  •   яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва патент расмийлаштириш харажатлари иш берувчи ҳисобидан.

Номзодларга қўйилган талаблар:

  •  50 ёшгача;
  •  КАМАЗ ва УРАЛ маркали тиркамали ва ярим тиркамали юк автомобилларини ҳайдашда камида 3 йиллик иш тажриба;
  •  рус тилини билиши;
  •  судланмаган бўлиши;
  •  Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши;
  • "Эриэлл Нефтегазсервис" ташкилотида камида 1 йил ишлаб беришга тайёр бўлиш.

Номзодлар 2022 йил 17 август соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Эслатма:

Россия Федерацияси намунасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун фуқаролар Ўзбекистон ҳудудида 1 ой давомида иш берувчи ҳисобидан ўқитилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1