1

Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди

ЖАМИЯТ 16.08.2022, 15:51
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди

Ўзбекистон ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари халқаро қидирувда бўлган Туркия фуқаросини экстрадиция қилди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Интерполнинг Ўзбекистон Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан мамлакат ҳудудида муҳрларга қасддан зарар етказиш ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун қидирувда бўлган Туркия фуқароси қўлга олинган.

Бош прокуратура томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўров қаноатлантирилгандан сўнг, Туркиядан кузатув гуруҳи Ислом Каримов номли халқаро аэропортга етиб келган ва шу ерда Интерполнинг Анқара Миллий марказий бюроси ходимларига топширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1