1

Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?

ДУНЁ 16.08.2022, 16:42
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?

Россия Украинада ядро ёки кимёвий қуролдан фойдаланмайди. Бу ҳақда РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

“Ҳарбий нуқтайи назардан Украинада ядро қуролини қўллаш учун зарурат йўқ. Россия ядро қуролларининг асосий вазифаси – шу турдаги қуроллар ҳужумини тийиб туриш. Ундан фақатгина РФ қонунларида белгилаб берилган фавқулодда ҳолатлардагина фойдаланилади”, – деган вазир.

Шу билан бирга Шойгу Россиянинг Стратегик ҳужумкор қуролларни чеклаш бўйича шартномага амал қилаётганини, аммо унинг муддатини узайтириш билан боғлиқ масалаларда қийинчилик борлигини таъкидлаган. У АҚШнинг бу бўйича позициясини танқид қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1