Uzbekistan Airways’нинг Анталиядан Тошкентга учган самолётида 5 киши муштлашгани айтилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати хабар берган.
Қайд этилишича, воқеа 15 июл куни амалга оширилган НУ-372 рейсида содир бўлган.
Йўловчиларнинг 5 нафари — С.Л, С.М, А.Ш, К.Т ва К.Н жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, самолёт бортида жанжал чиқарган ва бунинг оқибатида бир-бирларига енгил тан жароҳатлари етказишган.
Ҳолат юзасидан ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (майда безорилик) билан жиноят иши қўзғатилгани таъкидланади.