Sevimli

Тошкент метросида поезд тўхтаб қолди (видео)

ЖАМИЯТ 16.08.2022, 21:23
Тошкент метросида поезд тўхтаб қолди (видео)

Бугун, 16 август куни ижтимоий тармоқларда бу билан боғлиқ видео тарқалди.

Қайд этилишича, соат 17:33 лар атрофида "Чорсу" бекатидан "Тинчлик" бекатига ҳаракатланаётган 33-сонли ҳаракат таркибининг вагонларини ёруғлик чироқлари билан таъминлаш тизимида қисқа муддатли носозлик юзага келган.  

"Тошкент метрополитени" ДУК бу ҳақда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, машинист белгиланган йўриқномага асосан ҳаракат тезлигини пасайтириб, "Тинчлик" бекатига кириб келган ва йўловчиларни шу бекатда қолдирган. 2 дақиқадан сўнг ортдан келган 31-сонли ҳаракат таркиби бекатдаги барча йўловчиларни "Беруний" бекатигача олиб борган.

"Ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда",-дейилмоқда келтирилган ноқулайлик учун барча йўловчилардан узр сўраймиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+18.97° app.облачно с прояснениями
Валюта курси
11004.94
USD -9.07
10783.74
EUR 108.96
192.98
RUB 1.18
1