1

22-27 август кунлари Тошкентда футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ Кубоги финал босқичи ўтказилади

ЖАМИЯТ 16.08.2022, 22:36
22-27 август кунлари Тошкентда футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ Кубоги финал босқичи ўтказилади

Жорий йилнинг апрель-июль ойларида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган ДХХ Кубоги учун шаҳар, туман ва вилоят босқичи ўйинлари ташкил этилди. 

Мусобақага республика буйлаб 16-30 ёш оралиғидаги ёшлар, шунингдек, барча олис ва чекка ҳудудлардаги маҳалла ёшлари жалб қилиниб, 18.629 та жамоалар (футбол – 9.281 та ва мини футбол – 9.348 та) иштирок этди, мусобақа жами 241.976 нафар ёшларни қамраб олди, дея хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати darakchi.uz'га.

Қайд этилишича, туман, шаҳар ҳамда вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган энг кучли 28 та жамоа 22-27 август кунлари Тошкентдаги “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли стадионда ДХХ Кубоги учун ўзаро беллашади. Кубокнинг финал ўйинлари эса 27 август куни пойтахтнинг “ЖАР” спорт комплексида 18:30 да ўтказилади. 

Биринчи ўринни эгаллаган жамоага улар истиқомат қиладиган маҳаллада замонавий мини-футбол майдони, иккинчи ўрин учун универсал спорт майдони ҳамда учинчи ва тўртинчи ўринларни қўлга киритган жамоаларга эса улар яшайдиган маҳалларида “стритбол” майдонлари қуриб берилади. 

Эслатиб ўтамиз, “Соғлом ёшлар-янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ўтказилаётган ушбу мусобақалардан мақсад ёшлар орасида спортга бўлган қизиқишни янада орттириш, улар орасидан иқтидорларни кашф қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1