Учкўприкда чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

ЖИНОЯТ 17.08.2022, 12:42
Учкўприкда чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, туман марказидаги авиакасса атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро У.Р. фуқаро Д.га жами 3 250 АҚШ долларини 35,7 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 1 750 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1