1

Трактор ҳайдовчиси "Тўрақўрғон" ИЭСга табиий газ етказувчи магистрал қувурга шикаст етказди

ЖАМИЯТ 17.08.2022, 15:18
Трактор ҳайдовчиси "Тўрақўрғон" ИЭСга табиий газ етказувчи магистрал қувурга шикаст етказди

“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан Наманган вилояти Тўрақўрғон Иссиқлик электр станциясига табиий газ етказиб бериш вақтинча, 2022 йил 17 август соат 14:00дан 15:00гача тўхтатилишини маълум қилади.  

2022 йил 17 август куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги фермер хўжалигига тегишли ер майдонида дала ишлари олиб борилаётган вақтда, трактор ҳайдовчисининг эҳтиёсизлиги боис бошқарма тасарруфидаги “Тўрақўрғон” ИЭС газ тақсимлаш станцияга табиий газ етказиб берувчи магистрал газ қувурига (Л=275метр) ўрнатилган диаметри Д-50 mm.li бўлган пуркаш очиб-ёпиш мосламасига шикаст етказилган ва натижада авария ҳолати, яъни газ сизиб чиқиши юзага келган.    

Мазкур газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш учун “Тўрақўрғон” ИЭС газ тақсимлаш станциясига табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1