“UzAuto Motors” АЖ янги Trаcker-2023 ва Onix автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида яратилган янги иш ўринларига қабул тўғрисида танлов эълон қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Асосий талаблар:
Лавозими - механика ва йиғув ишлари чилангари, малакали ишчи;
Маълумоти – ўрта-махсус маълумот;
Ёши – 18 ёшдан юқори;
Қўшимча талаблар: чет (инглиз, рус) тилларини билиши, жисмонан соғлом.
Меҳнат шароитлари:
Корхона ўз ходимларини ижтимоий ва касбий қўллаб қувватлайди: қишки ва ёзги махсус униформа, транспорт, мазали тушлик, меҳнат таътили ва моддий ёрдам, малака ошириш курслари, тиббий кўрик ва дам олиш масканларига йўлланмалар билан таъминлайди.
Ойлик иш ҳақи оклад қўринишида тўланади ва қўшимча равишда моддий рағбатлантириш KPI тизимига асосланган бўлиб эришилган натижаларга мувофиқ амалга оширилади.
“UzAuto Motors” АЖда юқоридаги шартлар асосида ўз меҳнат фаолиятини олиб боришни истаган фуқаролар uzautojobs.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, эълон қилинган вакансияга номзод сифатида маълумотларини юбориши лозимлигини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.






