Ўзбекистон Президенти 4 август куни соҳага оид ўтказган йиғилишларида йил якунига қадар Салоҳиятли кадрлар резерви учун ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан 1 минг нафар номзодни танлаб, таклифлар киритиш топшириғини берганди.
Жараён бошланди, дея хабар бермоқда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги. Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида тумандаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларининг 2022 йил ярим йиллик натижалари таҳлил қилинди.
Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, масъул вакиллари, туман ҳокими, тегишли мутасаддилар ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
Учрашувда юқори ва паст кўрсаткичлардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил қилинди. Фикрлари тингланди. ТИзимдаги мавжуд муаммолар ва ечимлари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Шунингдек, давлат хизматчиларига "Салоҳиятли кадрлар резерви" учун номзодларни саралаш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди.