Самақарндда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд виляоти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 16 август куни соат 20:10 лар атрофида Қўшработ тумани худудидан ўтувчи 4Р-55 автомобиль йўлининг 20 км.да 5та енгил транспорт воситалари ўртасида йўл-транспорт ходисаси содир бўлган. Натижада 2 нафар хайдовчи ва 1 нафар йўловчи тиббиёт бирлашмасига мурожат қилган. Мазкур холат юзасидан Қўшработ тумани ИИБ ЙҲХГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззахда эса инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 8 август куни соат 02:30 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани Ёйилма маҳалласи ҳудудидан ўтган 971-километрида Зарбдор туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро Optra русумли машинани Тошкент йўналиши бўйича бошқариб кетаётганда машина шинаси ҳавони қўйиб юборган. Шундан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машина йўл четига чиқиб кетган.
Ҳодиса оқибатида машина салонида бўлган икки нафар фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, улардан бири воқеа жойида, яна бири эса шифохонада вафот этган. Машинада бўлган яна бир фуқаро оғир тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.