АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги ЙТҲда ёниб кетиб, ҳалок бўлган 8 нафар фуқаро бўйича ИИБ тафсилотларни очиқлади

'Қашқадарёдаги ЙТҲда ёниб кетиб, ҳалок бўлган 8 нафар фуқаро бўйича ИИБ тафсилотларни очиқлади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда 8 нафар одам ёниб кетди. Айни пайтда вилоят ИИБ ҳодиса бўйича маълумотларни тақдим этди. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 15 август куни соат тахминан 22:30 ларда халқаро аҳамиятга молик А-380 “Ғузор -Бухоро-Нукус-Бейнау” автомобиль йўлининг 105 км.да Муборак тумани Қарақум қишлоғи ҳудудида “Жентра” русумли автомобиль ҳайдовчиси “Муборак-Косон” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган “Спарк” русумли автомашина олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган.  

Натижада “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси ва ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган бир нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. Бир нафар йўловчи эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. “Жентра” русумли автомашина ҳайдовчиси ва ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган беш нафар фуқаролар оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.  

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар